UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 авг 09:54
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони билан дуранг ўйнади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 8-турида ҳамюртимиз қора доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь (Хитой, 2745)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Тўрт очкога эга Нодирбек 1 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи поғонадаги Усли Со (АҚШ, 2751)да ҳам 4 очко бор. 

Эътиборлиси, 8-турдаги барча партияларда томонлар муросага келишди. Мусобақада 5,5 очко билан пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) бу турда қора доналарда Ян Непомняший (FIDE, 2767) билан дуранг ўйнади. 

Бугун мусобақанинг сўнгги 9-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб боради. Ғалаба қозонган тақдирда, мусобақани совриндорлар сафида якунлаши мумкин. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг