UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 10:56
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторов пешқадам билан ўйнади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири бўлиб ўтмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 2-турида ҳамюртимиз оқ доналарда пешқадам Алиреза Фирузжа (Франция, 2751)га оқ доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди. Нодирбек 1-турда қора доналарда Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2749) билан муросага келганди. Алиреза эса 1-турда турнирда ҳозиргача ягона бўлиб турган ғалабага эришганди. У қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси, америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишни уддалаганди. Иккинчи турнинг барча партияларида гроссмейстерлар муроса кўчасини танлашди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Иккинчи турдан сўнг турнир жадвалида Фирузжа 1,5 очко билан якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Фабиано Каруана 0,5 очко билан сўнгги 10-поғонадан жой олган. Қолган барча гроссмейстерлар ҳисобида 1 тадан очко бор. Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Абдусатторов қора доналарда аутсайдер Каруанага қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг