UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 авг 14:56
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторов қатнашаётган турнирда 6-партия ўтказилди (барча маълумотлар)

Шу кунларда АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири бўлиб ўтмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Бир кунлик танаффусдан сўнг турнирда 6-тур партиялари ўйналди. Ҳамюртимиз қора доналарда аутсайдер Аниш Гири (Нидерландия, 2746)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Бугун ўтказиладиган 7-партия олдидан Нодирбек 5 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб турибди. У ҳамон ушбу мусобақада ғалаба қозона олмаяпти.  

Олтинчи турда ҳам аввалги турларда бўлгани сингари битта ғалаба қайд этилди. Мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Фабиано Каруана (АҚШ, 2793) қора доналарда ўйнашига қарамай, иккинчи рақамли шахматчи Ян Непомняший (FIDE, 2767) устидан ғалабага эришди. Турнирда пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) эса қора доналарда америкалик Уэсли Со билан муросага келди. 

Бугун турнирнинг 7-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Уэсли Сога қарши баҳс олиб боради. Еттинчи тур олдидан ҳамюртимиз 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни эгаллаб турибди. Саккизинчи поғонадаги Ян ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Алириза 4 очко билан якка пушқадам. Кучли учликдан жой олган Каруана ва Со ҳисобида 3,5 тадан очко бор. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг