UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ чемпион: "Энтони ғалаба қозонишга тайёр эмас"

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг мураббийи Роберт Гарсия британияликнинг WВА, WВО, IBF ва IBO чемпиони Александр Усик ўртасидаги биринчи жангни эслади.

"Жошуа ғалаба қозониш ҳақида ўйламаган эди. У бу жангда ғалаба қозонишга тайёр эмас эди. Энтони менга 12 раундни қандай ўтказиш ҳақида ўйлаётганини айтганди. Жошуа ғалаба қозониш ҳақида эмас, фақатгина масофани назорат қилиш ҳақида ўйлаган. Энди у ғалаба қозонишни ўйлаяпти. Бу энг муҳими. У ўз жамоасига ишонч билдириши керак" — деди Гарсия.


Шу билан бирга Роберт Гарсия британиялик боксчининг машғулотлар жараёни ҳақида гапирди.

"Энди Жошуанинг яхши томонга ўзгарганини кўряпмиз. Олдимизда ҳали беш ҳафталик машаққатли машғулотлар кутиб турибди. У тобора яхши томонга ўзгаришда давом этмоқда. Жанг қилиш вақти келганида Энтони тайёр бўлади. Анхел Фернандес ва мен унинг рингда тажовузкор бокс намойиш этишини истаймиз. Шунда у ҳар қандай рақибни мағлуб қила олади. Жошуа буни бажармоқда ва бундан жуда хурсандман", - дея қўшимча қилди Роберт Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Жидда шаҳридаги "Super Dome" аренада бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг