UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 12:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ жаҳон чемпиони: "Мадримов бу вазнда Кроуфорддан кейинги энг яхши боксчи!"

Профессионал боксда америкалик собиқ жаҳон чемпиони Крис Алгиери биринчи яримўрта вазнда собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг Украина вакили Сергей Богачук билан жанги ҳақида гапирди.

"Кетма-кет икки мағлубият — бундан кейин ҳар икки боксчи учун тикланиш жуда қийин бўлади. Ҳозирча бу йигитлар жангларда яхши чиқиш қилиб, шоу кўрсатишмоқда. Ўйлайманки, бу икки йигитни эҳтимолий мағлубиятдан кейин яна кўрамиз. Бу дивизион анча катта, аммо Мадримов ва Богачук яхши ўсиб келаётган боксчилардан. Бу дивизион ҳақида гап кетганда, улар кучли бешликка киради.

Мадримов ҳаваскор боксдаги тажрибаси туфайли тез ўсиб келяпти. Иккаласи ҳам ғалаба қозонишни истайди, айниқса Богачук. Турки ал аш-Шейх бу йигитларга имконият бериш учун пул тикди.

Мен Мадримовга мухлислик қиламан. У ҳали ҳам ўзини чемпиондек тутади. Теренс Кроуфордга кичик ҳисобда ютқазди. Аммо мен бу жангда Исроил ғалаба қозонганига ишонаман. Бу дивизионда Кроуфорддан кейинги энг яхши боксчи Мадримов деб биламан", деди Алгиери.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримовнинг Сергей Богачукка қарши жанги 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг