UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 14:18
Янгиликлар

Теннис

Соболенко бир мавсум учун мукофот пуллари бўйича Уильямснинг рекордини янгилади

"Катта Дубулға" турнирларининг тўрт карра ғолибаси Арина Соболенко WTA тарихида бир мавсум учун мўлжалланган энг кўп мукофот пулини ишлаб олди.

Беларуслик теннис маликаси ўтган ҳафта Ар-Риёдда ўтказилган Якуний WTA турнири финалида қозоғистонлик Елена Рибакинага ютқазиб (3/6, 6/7(0) қўйган бўлса-да, бир мавсум учун рекорд даражада мукофот пулига эга чиқди. 

Арина Соболенко 2025 йилги теннис мавсумида 15 008 519 доллар ишлаб топди. Бу билан у Серена Уильямсга тегишли рекордни янгилади. Серена 2013 йилги мавсумда $ 12 385 572 мукофот пули ишлаган эди. Ўша йили Уильямс "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" ва US Open, шунингдек, Якуний WTA турнирида чемпион бўлганди.

Маълумот учун, якунига етиб бораётган 2025 йилда Арина Соболенко US Open, Мадрид ва Майамидаги WTA 1000 ҳамда Брисбен WTA 500 турнирларида бош совринни қўлга киритди. У яккалик баҳсларида ўтказган 75 та учрашувдан 63 тасида ғалаба қозонди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг