UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 13:43
Янгиликлар

Гимнастика

Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида икки медаль ва ЖЧнинг йўлланмаларини қўлга киритишди

Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳар икки медаль ҳам таяниб сакраш дастурида қўлга киритилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Оксана Чусовитина, эркаклар беллашувида эса Абдулазиз Мирвалиев шоҳсупага кўтарилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу қитъа биринчилиги жорий йилнинг 30 сентябрь – 8 октябрь кунлари Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мусобақа эди. Чемпионат якунига кўра йигитларимиз жамоавий, қизларимиздан Дилдора Арипова яккалик йўналишида дунё биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги босқичларининг якуни бўйича Оксана Чусовитина ҳам Антверпендаги масъулиятли старт иштирокчисига айланган эди. Зеро, Бельгиядаги жаҳон чемпионатида Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланмалар ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг