UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 окт 22:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатида уч нафар ҳамюртимиздан иккиси мағлуб бўлиб улгурди

Бугун Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича но олимпия вазн тоифаларида жаҳон чемпионати старт олди.

Уч кун давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Турнирнинг илк куни доирасида юнон-рум кураши усталари — Абдулло Алиев (72 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (82 кг) гиламга чиқди.

Алиев саралаш босқичида қирғизистонлик Ирискелди Хамзаевни 2:1, нимчорак финалда молдовалик Михай Петични 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса Абдулло Франция вакили Ибраҳим Маҳмуд Ганемга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жалгасбай Бердимуратов эса саралашда арманистонлик Карен Хачатрянни 6:0, нимчорак финалда қозоғистонлик Евгений Поливадовни 9:0 ҳисобида доғда қолдирди. Венгрия вакили Эрик Сзилвассига қарши чорак финал баҳсида эса ҳамюртимизга омад етишмади — 1:6.

Эндиликда уларнинг рақиблари финалга йўл олган тақдирдагина вакилларимиз ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг эркин кураш баҳсларида 79 кг вазнли Мирзо Ҳайитов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг