UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 20:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда

Шу кунларда Тошкентдаги "Универсал" спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Қизиғи, Ўзбекистон чемпионатида юнон-рум ва эркин кураш беллашувлари доирасида бир қанча вазн тоифаларида россиялик спортчилар баҳсларда иштирок этишди ва ғолиб-совриндорлар қаторидан жой олишди. Улар мусобақада қай мақсадда иштирок этишаётгани ёки терма жамоага жалб қилиниши ҳақида ҳозирча хабарлар мавжуд эмас.

Юнон-рум кураши:

-130 кг:

Олтин: Рафаель Цицуашвили.

Эркин кураш:

-65 кг: 

Олтин: Алик Хадарцев.



-86 кг:

Олтин: Магомед Нуров

Бронза: Али Нуров.

-97 кг:

Олтин: Алихан Кцоев.

Спортчиларнинг барчаси Ўзбекистон чемпионатида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази номидан иштирок этишди. Уларнинг бир қанчаси таниқли бўлиб, Россия чемпионати совриндорлари ҳисобланишади.

Аввалроқ, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Рустам Ассакалов, эркин кураш терма жамоамизга эса Олимпиада чемпиони Разамбек Жамаловнинг устози Муса Сайдулбаталов бош мураббий этиб тайинланган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг