UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июн 11:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт вазирлигида антидопинг масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди

Теглар :  ADAMS
Спорт федерация ва ассоциацияларида фаолият олиб бораётган ходимларни антидопинг соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Спорт вазирлигида семинар ташкил этилди.

“Антидопинг маъмуриятчилиги ва бошқарув тизими (ADAMS) ҳамда натижаларни бошқариш жараёни – долзарб муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги семинарда Спорт вазири Адҳам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрилло Махмудов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков, федерация ва ассоциацияларда фаолият олиб бораётган мураббийлар, спорт шифокорлари ва масъул шахслар иштирок этди.

Семинар давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан ADAMS тизимидан фойдаланишдаги кўп учрайдиган қоидабузарликлар ва уларнинг оқибатлари, натижаларни бошқариш жараёнида спортчи ва унинг вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, терапевтик истиснолар: мезон ва камчиликлар ва уларнинг ечими мавзуларида маърузалар қилинди.

Шу билан бирга федерация ва ассоциациялар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг