UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 окт 08:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Йиғилиш давомида иштирокчилар учун "Тошкент-2025" ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик юзасидан тақдимот ўтказилди.

Мамлакатимиз спортчиларининг жорий йил давомидаги натижалари эътиборли бўлиши билан бирга бир қатор йўналишларда хусусан, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш, айрим спорт турларида терма жамоаларни шакллантиришда муаммолар мавжудлиги бор гап. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилишида таъкидланди.

Спорт вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, спорт федерациялари ва ассоциациялари расмийлари ҳамда вилоят спорт бошқармалари бошлиқлари иштирок этган йиғилиш танқидий ва таҳлилий тарзда ўтди.

Даставвал, Адҳам Икромов "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган ютуқ ва шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар хусусида сўз юритди. Бундан ташқари, янги бошланган Олимпия циклини муносиб ўтказиш, бунинг учун мавжуд ресурслардан мақсадли фойдаланиш ва барчадан ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш зарур эканлиги таъкидланди. Шунингдек, қиличбозлик, велоспорт, енгил атлетика каби спорт турларини янада ривожлантириш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар учун "Тошкент-2025" ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда Ўйинлар дирекцияси, мусобақа саналари ва улар ўтказиладиган иншоотлар, дастурдан ўрин оладиган спорт турлари, шунингдек, масъулларга юклатилган вазифалар, аккредитация масалалари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Осиё олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров бир қатор мавзулар бўйича фикр билдирди. Жумладан, "Тошкент-2025" ёшлар Осиё ўйинлари жараёнида халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини, узоқ йиллик шонли тарихи ва маданиятини намоён қилган холда ўтказиш лозимлигини айтиб ўтди. Тайёргарлик жараёни режа билан кетаётгани, давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан диёримизда барча соҳалар, айниқса, спорт жадал суръатларда ривожланаётганини билдириб, янги Олимпия циклида барча мутасадди ва мутахассисларга омад ва куч-ғайрат тилади.

Тадбир сўнгида "Тошкент-2025" ёшлар Осиё ўйинларининг маскот ва логотипларининг расмий тақдимотини ўтказиш бўйича таклиф илгари сурилди. Ҳайъат йиғилиши якунида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган бир қатор спорт ташкилотлари, спорт мактаблари, спорт турлари бўйича мураббийлар, мутахассисларга тегишли чоралар кўрилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг