UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 апр 15:20
Янгиликлар

Теннис

Султонов Монца турнирида дунёнинг 91-ракеткасига қарши уч сетлик учрашув ўтказди

Италиянинг Монца шаҳрида теннис бўйича ATP 100 тоифасига кирувчи "Челленжер" турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 145 250 еврони ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов захира ўйинчиси сифатида баҳсларга киришганди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада рейтингда ўзидан юқорида турган словакиялик 27 ёшли Лукас Клейнни 6/1, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Ҳозиргина якунига етган 1/8 финал баҳсида ҳамюртимиз турнирнинг биринчи ракеткаси, дунё рейтингида 91-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Рафаэль Коллиньонга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6/2 ҳисобида бельгиялик фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда Ҳумоюн брейк эвазига сетни ютиб олди - 6/4. Ҳал қилувчи учинчи сетда Султонов кучли рақибига қаршилик кўрсата олмади - 0/6.     

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 229-ўринни эгаллаб турибди. Бир соату 56 дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 3, Коллиньон 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар европалик теннисчида кўпроқ бўлди 4 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Бундан аввалги икки баҳсда теннисчилар биттадан ғалабага эришишганди. Бугун Рафаэль ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг