UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июл 11:21
Янгиликлар

Теннис

Султонов Сеговия турнирида эски таниши билан уч сетлик учрашув ўтказди

Испаниянинг Сеговия шаҳрида теннис бўйича Challenger 75 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 91,250 еврони ташкил этувчи Open Castilla y Leon Villa de el Espinar турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада грузиялик Саба Пурцеладзега қарши кортга чиқди. Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда Саба ўтган ҳафтадаги мағлубият учун реванш олди - 4/6, 6/4, 6/3. 

Таққослаш учун, Султонов айни пайтда ATP рейтингида 268, Пурцеладзе эса 273-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашуви бўлди. Ўтган ҳафта Ҳумоюн Испаниядаги турнирнинг илк босқичида Сабани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди. Ўтган йили ўзаро ўтказилган илк баҳсда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг