UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 18:59
Янгиликлар

Теннис

Султонов Верона "Челленжер" турнири "финал"ида кортга чиқди

Италиянинг Верона шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 45 730 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Теннисчимиз ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлаган ва 1/2 финалда италиялик Самуэль Сегеттини 6/3, 6/1 ҳисобида мағлуб этганди.

Афсуски, турнирда 12-рақам остида сараланган Ҳумоюн ҳозиргина якунига етган ва асосий тўрга йўлланма берган драматик финал учрашувида бразилиялик Боскардин Диасга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн биринчи сетда рақибига биронта ҳам гейм бермади - 6/0. Иккинчи сетда Диас 7/5 ҳисобида зафар қучди. Ҳал қилувчи учинчи сетда Султонов матчболдан фойдалана олмади ва якунда тай-брекда рақибига ютқазиб қўйди - 6/7(5).   

Икки соату 54 дақиқа давом этган учрашувда Ҳумоюн 4, Диас 5 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар ҳар икки теннисчида ҳам 3 тани ташкил этди. Бу уларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди.    

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 394, Диас эса 336-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи ракетка сифатида қайд этилган Боскардин Диас асосий тўрга йўлланма олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг