UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 май 10:50
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов 3-турда яна бир ҳинд билан ҳисоб-китоб қилди

Шу кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳри классик шахмат бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилмоқда.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб умумий сумманинг 100 000 долларига эга бўлади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб бормоқда. 

Дастлабки икки турда гроссмейстеримиз мос равишда америкалик тажрибали шахматчи Левон Аронян ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан дуранг ўйнаганди. Кеча 3-турда ҳамюртимиз қора доналарда яна бир ҳинд шахматчиси Рамешбабу Праггнанандҳага қарши баҳс олиб борди ва афсуски, бу сафар имкониятни бой бериб қўйди. 

Учинчи турнинг 5 та партиясидан 3 тасида дуранг натижа қайд этилди. Фабиано Каруана қора доналарда ўйнаганига қарамай, француз Алиреза Фирузджани мағлуб эта олди. Жаҳон чемпиони Гукеш бу сафар руминиялик Богдан-Даниэл Дик билан муросага келди. Уэсли Со (АҚШ) - Ян-Криштофф Дуда (Польша) ҳамда Левон Аронян - Максим Вашье-Лаграв (Франция) партияларида ҳам томонлар дурангга рози бўлишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг