UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 май 08:41
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Poland Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов Магнус Карселнни мағлуб этди (Жадвал + ФОТО)

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнирида блиц баҳслари бошланди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришганди. Икки кун давом этган рапид турнирида хитойлик Вэй И 13 очко билан ғолибликни қўлга киритганди. Ўнта турда мағлубиятга учрамаган Магнус Карлсен 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 8 очко жамғариб, ҳиндистонлик Эригайси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олган эди. Кеча эса турнирда блиц баҳслари старт олди. Блицнинг биринчи куни гроссмейстерлар 9 та турда дона суришди. 

Эътиборлиси, Нодирбек блицнинг 3-турида қора доналарда ўйнашига қарамай, жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Абдусатторов Карлсенга иккита мағлубиятидан бирини тақдим этди. Ҳамюртимиз 9 та турда 3 та ғалаба, 3 та дуранг ва 3 мағлубият қайд этди. У 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Хитойлик Вэй И блицда ҳам маҳорат кўрсатмоқда. У 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олган. Кучли учликдан жой олган Магнус Карлсен ва Аржун Эригаиси ҳисобида 6 тадан очко бор. Бугун блиц турнири давом эттирилади. Блицда ҳар бир ғалабага 1, дурангга эса 0,5 очко тақдим этилади. Турнир ғолиби 40 000 долларга эга бўлади.   

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Рапид ва блиц йўналишларининг умумий жадвали

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг