UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июл 13:39
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia 2025. Бугун Нодирбек Абдусатторов юлдузли турнирдаги иштирокини бошлайди

Бугун Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири старт олади.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўткаилади. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабуано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона суради.    

Мусобақа айланма форматда ўтказилади. Рапид баҳслари 9, блиц учашувлари эса 18 партиядан иборат бўлади. 

Мусобақа иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана, Уэсли Со (иккиси ҳам АҚШ), Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанандҳа (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири (Нидерландия), Ян-Криштоф Дуда (Польша), Алиреза Фирузджа (Франция), Иван Сарич (Хорватия)

Бугун мусобақанинг илк куни рапид баҳслари доирасида 3 та тур партиялари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов 1-турда қора доналарда нидерландиялик Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Иккинчи турдаги рақиб Рамешбабу Праггнанандҳа бўлади. Нодирбек Тошкентдаги турнирдаги мағлубият учун реванш олиш имкониятига эга. Учинчи турда эса мезбонлар вакили Иван Сарич билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг