UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 10:31
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов блиц баҳсларининг биринчи кунини яхши ўтказди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказиляпти. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.    

Мусобақанинг тўртинчи куни шахматчилар блиц баҳсларининг 9 та турида ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Нодирбек Абдусатторов 9 та партиянинг 4 тасида ғалаба қозониб, 2 тасида дуранг ўйнади. Магнус Карлсен, Уэсли Со ва Фабиано Каруанага имкониятни бой бериб қўйди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу, шунингдек, Ян-Криштофф Дуда, Иван Сарич ва Алиреза Фирузджани мағлубиятга учратди. Аниш Гири ва Рамешбабу Праггнанандҳа билан дурангга имзо чекди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўриндан жой олган Ян-Криштофф Дуда ҳисобида ҳам 5 очко бор. Магнус Карлсен 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Иккинчи ўриндаги Уэсли Со 6,5 очко жамғарган. Бугун блиц баҳсларида яна 9 та партия ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг