UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 11:11
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторовни ишлари чатоқ, Гукеш сўнгги 5 та учрашувда ғалаба қозонди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказиляпти. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.    

Мусобақа айланма форматда ўтказиляпти. Рапид баҳслари 9, блиц учашувлари эса 18 партиядан иборат бўлади. Кеча мусобақанинг иккинчи куни рапид баҳслари доирасида яна 3 та тур партиялари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 4-турда оқ доналарда ўйнаганига қарамай, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳиндистонлик шахматчи ҳозиргача ўтказилган 6 та партиянинг 5 тасида ғалаба қозонди. Ҳатто Магнус Карлсен ҳам мағлуб этилди. 

Абдусатторов бешинчи турда америкалик Уэсли Со билан дуранг ўйнади. Олтинчи турда яна бир АҚШ вакили, рейтингда ўзидан юқорида бораётган Фабиано Каруанага ҳам оқ доналарда ўйнаб, ютқазиб қўйди. 

Турнирда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Гроссмейстеримиз 12 имкониятдан бор йўғи 3 очко тўплаб, турнир жадвалида сўнгги 10-ўринни эгаллаб турибди. Тўққизинчи поғонадаги Алиреза Фирузджа ҳисобида 4 очко бор. Гукеш 10 очко билан якка пешқадам, иккинчи ўриндаги польшалик Ян-Криштофф Дуда ҳисобида 8 очко бор. Уэсли Со 7 очко билан кучли учликка якун ясаган.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг