UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 фев 10:28
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси бўйича терма жамоаларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлади

Хитой давлатида сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати старт олди.

Қитъа чемпионатида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Турнирнинг илк куни доирасида эркаклар терма жамоамиз Хитой Тайпейига қарши баҳс олиб борди ва 30:8 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Ўйинда Артур Вишняков (10), Азиз Содиқов (2), Дониёр Салимов (2), Георгий Шубин (4), Маъсуд Дилмуродов (1), Самир Глазков (2), Кирилл Старигин (1), Саидислом Юсуфжонов (1), Бурхон Сайфиддинов (4) ҳамда Вангелис Дивин (3) голларга муаллифлик қилишди.

Кеча бўлиб ўтган ўйинларда эса эркаклар термамизга Эрон ва Корея Республикаси термалари рақиблик қилишди. Афсуски, Эрон билан баҳсда 9:33, Корея Республикасига қарши ўйинда эса 12:23 ҳисобида имконият бой берилди.

Аёллар терма жамоамиз эса турнирни Японияга қарши баҳс билан бошлаб, 7:34 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бугун Осиё чемпионатининг учинчи куни доирасида эркаклар терма жамоамиз Япония, аёлларимиз эса Хитой билан ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг