UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 фев 12:24
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Эркаклар ва аёллар терма жамоаларимизнинг Осиё чемпионатидаги рақиблари маълум

25 февралдан 2 мартга қадар Хитой сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади. Жамоаларимиз қуръа натижасига кўра, қитъанинг энг кучли сув полочилари билан куч синашади.

Эркаклар жамоалари икки гуруҳга бўлинган:

"А" гуруҳи: Хитой, Қозоғистон, Сингапур, Гонконг.

"Б" гуруҳи: Корея Республикаси, Япония, Ўзбекистон, Эрон, Хитой Тайпейи.



Аёллар ўртасидаги турнир давра тизимида ўтказилади. Олтита жамоа медаллар учун кураш олиб боради: Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Сингапур, Гонконг, Япония.

Осиё чемпионати медаллар учун курашдан ташқари, Сингапурда бўлиб ўтадиган сув спорти бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди. Эркаклар ўртасидаги энг кучли уч жамоа жаҳон чемпионатига, аёллар ўртасидаги турнирда эса энг яхши икки жамоа жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоалари бўлажак чемпионатга қизғин тайёргарликни давом эттирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг