UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 11:53
Янгиликлар

Оғир атлетика

Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди. Иқтидорли қизларимиздан Нигора Сувонова -76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда ҳамюртимиз фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой бериб, барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.

Шунингдек, йигитларимиздан Аброрбек Маъруфбеков -96 кг вазн тоифасида беллашди. Аброрбек кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, у икки курашда учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ. Қизлар, -76 кг

1. Раҳма Элсайед (Миср) – 215 (95+120) кг;

2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 210 (91+119) кг;

3. Стефани Эспиноза (Мексика) – 200 (90+110) кг.


Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Йигитлар, -96 кг

1. Герваси Табагари (Грузия) – 317 (140+177) кг;

2. Сапарли Муҳиев (Туркманистон) – 300 (133+167) кг;

3. Пабло Медина (Мексика) – 300 (131+169) кг;

4. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) – 299 (133+166) кг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг