UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 12:04
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш бўйича мамлакат кубоги ўтказилмоқда

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сузиш бўйича U15, U17, U18 ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 350 нафарга яқин сузувчилар ўртасида ўтаётган беллашувларнинг U18 ва катталар ёш тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишида Абдулазиз Абдумажидов ва Паризод Абдукаримова ғолиб бўлди. Баттерфляй усулида сузишда Муҳаммадамин Раҳматуллаев 200 метр масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, 1500 метр масофага эркин сузишда Илья Сибирцев ғалаба қозонди.  

U17 ёш тоифасида 100 метрга эркин сузиш беллашувларида Дмитрий Бахарев зафар қучган бўлса, аёллар орасида Паризод Абдукаримова ўзининг иккинчи олтин медалига эга чиқди. Ушбу ёш тоифасида 200 метрга баттерфляй услубида сузишда Муҳаммадамин Раҳматуллаев кутилганидек маррага биринчи бўлиб етиб келди.  

Шунингдек, U15 ёшли сузувчилар ўртасидаги 100 ва 1500 метрга эркин, 200 метрга баттерфляй усулда сузиш бўйича Тимур Умаров, Имона Исмоилова, Жавлон Ғаниев, Райхона Низомова, Акмал Турсунов, Зарина Абдусаматовага тенг келадигани топилмади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг