UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 08:47
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Энг яхши спортчи ва мураббий номига сазовор бўлдик

24-27 июнь кунлари Корея Республикаси таэквондо WT бўйича навбатдаги Осиё чемпионлигига мезбонлик қилди.

Қитъамизнинг энг кучли таэквондочилари қатнашган мазкур мусобақада терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритди. 

Мазкур турнир бир қатор янги номларни кашф қилиб берди. Улар орасида ўзининг ажойиб техникаси ва ҳаракатлари билан ажралиб турган Жасур Жайсуновнинг иштироки мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди. -74 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Жайсунов мусобақанинг “Энг яхши эркак спортчиси” деб топилди. 

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатларида кореялик спортчилар эркаклар ўртасида мунтазам равишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб келишган. Бироқ бу йил, янада эътиборлиси, ушбу спорт ватанида ўтган қитъа биринчилигида ушбу анъанага барҳам берилди. 

Шубҳасиз, ўз тарихида илк бор Осиё биринчилигида 4 та олтин медаль жамғарган эркаклар жамоамизнинг устози Павел Хан “Энг яхши мураббий” сифатида тан олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг