UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 апр 10:05
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз Тошкентда еттита хорижий терма жамоа билан биргаликда халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қўшни Қозоғистон термаси билан биргаликда 3 апрель куни Тошкент шаҳридаги ассоциация базасида ўқув-машғулот йиғинини бошлаган эди.

Кеча эса пойтахтимизга Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони каби мамлакатларнинг ушбу спорт тури бўйича миллий терма жамоалари катта таркибда етиб келди. Бугун улар қаторига Беларус ва Иордания термалари ҳам қўшилади. Шу тариқа, саккизта терма жамоа иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади.

Қўшма йиғин доирасида машғулотлар 21 апрелга қадар давом этади. Машғулотлар давомида ҳар бир спортчининг синов спаррингларида иштирок этиши белгиланган.

Аҳамиятлиси, Тошкентдаги йиғинда Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларининг бир қатор ғолиб ва совриндорлари иштирок этмоқда, жумладан, Моҳамед Халил Жендуби (58 кг вазнда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори);

Улуғбек Рашитов (68 кг вазнда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби); 

Лианг Юшуаи (68 кг вазнда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори);

Фирас Катуси (80 кг вазнда  Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби);

Светлана Осипова (+67 кг вазнда Париж-2024 Олимпия ўйинларининг веце чемпиони);

Салеҳ Элшарабати (80 кг вазнда Токё-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори);

Георги Гуртсиев — 2023-йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби;

Заид Алҳалавани — 2022-йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг