UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 май 19:43
Янгиликлар

Футбол

“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар

Хабарингиз бор, кеча “Андижон” Максим Шацкихни янги бош мураббий сифатида расман таништирди.

Бугундан жамоа янги мураббий қўли остига ўтди.

Максим Шацких “Андижон”нинг таклифини қабул қилиши, қандай услубни ёқтириши, Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун режалари ҳақида клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдириб ўтди:

“Менга “Андижон” ФК раҳбариятидан таклиф келиб тушди. “Андижон”нинг инфратузилмасини билганим учун таклиф устида узоқ ўйланиб ўтирмадим. Айниқса,  ашаддий мухлислар клубни қай даражада қўллаб-қувватлашларидан хабардор бўлганим ҳам менга қўшимча далда бўлди. Ҳар учрашувда стадион мухлислар билан тўлишини биламан. Ахир, футбол аввало ишқибозлар учун ўйналади. Шу жиҳатни мен энг муҳими деб биламан. 

Юқорида айтиб ўтганингиздек, ҳа, бу мен ва мураббийлар штабимиз аъзолари учун янги чорлов. Энди ўзимизга билдирилган ишонч ва масъулиятли вазифани бажариш учун астойдил ишлаймиз. Раҳбарият ва мухлисларни максимал натижаларга эришиш орқали мамнун қилишга ҳаракат  қиламиз. Аммо ўз тамойилларимиз ва ўйинга бўлган қарашларимизни жамоага сингдириш учун вақт керак бўлишини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Шунда ўзимиз кўришни хоҳлаган манзара юзага келади. Якунда меҳнатимизнинг маҳсулини кўрамиз, албатта. Биз фақат ҳужумкор футбол кўрсатамиз.  

Ҳозирча ОЧЛ 2 мусобақаси учун режалар ҳақида гапиришга эрта. Чунки турнир сентябрь ойида бошланади. Ҳозирча эса асосий эътиборни чемпионат доирасидаги учрашувларга қаратамиз. Табиийки, ЧЛга ҳам айнан шу ўйинлар орқали етиб борамиз. 

Иккита баҳсни стадионни ўзида томоша қилдим. Етарли маҳоратга эга ўйинчилар мавжуд. Албатта, ёзда трансфер ойнаси очилади ва таркибни кучайтириш йўлида ҳам қадам ташлашимиз тайин. Тўғри, дастлаб мавжуд имкониятларни чамалаймиз, таркибдаги ўйинчилар билан яқиндан танишиб чиқамиз. 1-даврани кўнгилдагидек якунлашга ҳаракат қилиш керак бўлади. Ўз-ўзидан нуфузли мусобақа учун таркибни шакллантириш масаласи юзага чиқади. Нега деганда, лиганинг нуфузи ва даражаси бутунлай бошқача. Шундан келиб чиқиб ёзги трансфер чоғида қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклигини ҳал этиб оламиз”, - дейди Максим Александрович, клуб матбоут хизматига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг