UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 апр 16:01
Янгиликлар

Футбол

Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди

27 апрель куни "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасида ўз майдонида "Тоттенхэм"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Ўйин якунига кўра, мерсисайдликлар 82 очко тўплаб, турнир жадвалидаги энг яқин рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб кетди.

Ушбу титул "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот учун Англия Премьер-лигасидаги илк соврин бўлди. Нидерландиялик мутахассис 2024 йил ёзида клубни бошқаришни бошлаганди. У Премьер-лигада ғолиб бўлган биринчи нидерландиялик мураббий сифатида Англия футболи тарихига кирди.

"Ливерпуль" бундан олдинги чемпионликни 2019/20 йилги мавсумда Юрген Клопп бошчилигида қўлга киритган эди. Слотнинг келиши билан клуб инглиз футболининг чўққисига қайтди ҳамда бутун мавсум давомида юқори даражадаги ўйин ташкил этиши ва барқарор натижалар кўрсатиши билан ажралиб турди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг