UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 08:52
Янгиликлар

Шахмат

Тасанно! 15 ёшли Афруза Ҳамдамова 2-ўрин эгаси билан бир хил очко жамғарди, бир неча жаҳон чемпионини мағлуб этди

Хабар берганимиздек, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова (2188) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза тарихий натижа қайд этди. У 11 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўрагина 6-ўринни эгаллади. Афруза сўнгги кун олдидан 5,5 очко билан 15-поғонада бораётганди. 

Ҳамдамова кеча тунда ўтказилган 3 та партиядан 2 тасида ғалаба, 1 тасида дуранг қайд этди. Мусобақа давомида фақат битта учрашувда имкониятни бой берди. Турнирда 83-рақам остида таснифланган Ҳамдамова учун бу ҳақиқатан ҳам тарихий натижа. Афруза 6 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият эвазига 8 очко жамғарди. 

Ҳамюртимиз чемпион Ҳампи Конеру (Ҳиндистон, 2431)дан бор йўғи ярим очко кам тўплади. Кучли учликдан жой олган Жу Вен Жун (Хитой, 2536) ва Катерина Лагно (FIDE, 2433) билан бир хилда очкога эга бўлиб, якунда совринли ўринлардан четда қолгани бироз аламли бўлди. 

Афруза Ҳамдамова мусобақа давомида икки карра жаҳон чемпиони, блиц йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Валентина Гунина (FIDE, 2388)ни мағлуб этишни уддалади. Қозоғистонлик гроссмейстер, блиц йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева (2444), россиялик жаҳон чемпиони Катерина Лагно (2433), украиналик жаҳон чемпиони Анна Музичук (2408) сингари номдор рақибалари билан дуранг ўйнади. 

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 11 имкониятдан 5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 65-ўрин билан кифояланди. У рапид баҳсларида 3 ғалаба, 4 дуранг ва 4 та мағлубият қайд этди. Гулруҳбегим турнирда 42-рақам остида таснифланганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг