UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 янв 09:02
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2025. Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони билан ўйнади, у ҳамон пешқадам!

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси давом этмоқда.

Бир кунлик дам олишдан сўнг мусобақада 6-тур учрашувлари ўтказилди. Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер"ида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти.

Кеча 6-турда Нодирбек Абдусатторов (2768) бугунги кундаги асосий рақибларидан бири - амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу (2777) билан оқ доналарда ҳисоб-китоб қилди. Етти соатга яқин давом этган муросасиз баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Учрашувда Нодирбек яхшигина устунликка ҳам эришганди, аммо унинг ғалаба қозонишига Гукеш йўл қўймади. Ўзининг бир юришда йўл қўйган хатоси ҳам учрашувнинг дуранг билан якунланишига сабаб бўлди. 

Шунга қарамай, Абдусатторов мусобақада пешқадамлигини сақлаб қолди. Еттинчи тур олдидан Нодирбек ҳисобида 4,5, Гукешда 4 очко бор. Ҳиндистонлик Рамешбабу Пргананандҳа ҳисобида ҳам 4,5 очко бўлиб, у қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўриндан жой олган. 

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) эса 6-турда оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, германиялик Фредерик Свен (2664)ни таслим эта олмади. Учрашув дуранг билан якунига етди. Якуббоев 6 имкониятдан 3 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 9-поғонани банд этган. Унинг рақиби Свен эса 3 очко билан қўшимча кўрсаткичлар бўйича 8-ўринни эгаллаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг