UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 янв 08:01
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2025. Абдусатторов ғалаба эвазига пешқадам бўлиб олди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер" гуруҳида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. Кеча ўтказилган учинчи тур баҳсида Абдусатторов қаторасига иккинчи ғалабасини тантана қилди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, мезбон шахматчи Макс Вармердамни мағлубиятга учратди. 

Қувонарлиси, Нодирбек 1 дуранг ва 2 ғалаба билан 2,5 очко тўплаган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни қўлга олди. Ҳамюрти Аржун Эргаисини таслим эта олган ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам ўз очколарини 2,5 тага етказиб олди. Учинчи турнинг марказий партиясида ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу америкалик Фабиано Каруана билан муросага келди. 

Афсуски, "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев 3-турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У Чехия шарафини ҳимоя қилаётган Нгуен Тай Дай Ванга ютқазиб қўйди. Якуббоев 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг