UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 янв 09:51
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2025. Абдусатторовда ғалаба, Якуббоев муросага келди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер" гуруҳида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. Ҳар икки ҳамюртимиз биринчи турни ҳиндистонлик рақибларига қарши ўтказишганди. Абдусатторов азалий рақибларидан бири — Рамешбабу Прагнанандха билан дурангга рози бўлган, Якуббоев эса Дивья Дешмух устидан ғалабага эришганди.

Иккинчи турда биринчи турнинг акси бўлди. Нодирбек Абдусатторов бу сафар яна бир ҳинд гроссмейстери Леон Луке Мендонсани таслим эта олди. "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев эса қозоғистонлик Казибек Ногербек билан дурангга рози бўлди.

"Мастерс" гуруҳида 2-турдан кейин очко йўқотмаган иштирокчи қолмади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Гукеш Доммараджу қора доналарда Владимир Федосеев билан муросага келди. Учинчи тур олдидан америкалик Фабиано Каруана 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Кучли учликка Гукеш ва Нодирбек якун ясашган. Рамешбаба Прагнанадҳа ва Винсент Кеймер ҳисобида ҳам 1,5 очкодан бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг