UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 ноя 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Канелода қанча пул бор? Ва у қандай қилиб боксдан бу қадар кўп пул топади?

Forbes рейтингининг энг яхши 10 талигидаги ягона жангчи.

Сауль Альварес 2005 йилда - 15 ёшидаёқ профессионал боксчига айланди. Бугунги кунда Альварес дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилардан бири ҳисобланади.

Май ойида у Forbes рейтингига киритилиб, бешинчи ўринни (110 миллион доллар) эгаллади - кучли ўнталикдаги ягона жангчи ва кучли 50таликдаги икки боксчининг бири (Энтони Жошуа 28-ўринни банд этди).

Хўш, Канело қанча ва қандай маош олади?


2018 йилда Альварес рекорд даражадаги суммага шартнома имзолади. Кўпчилик уни Флойд Мейвезер билан таққослайди

2018 йил октабрь ойида Канело DAZN стриминг хизмати билан спорт тарихидаги рекорд бўлган беш йиллик шартнома имзолади, унга кўра у 11 та жанг учун камида 365 миллион доллар олиши керак эди. Ҳамкорликнинг биринчи йилида Канело иккита жанг ўтказди: Рокки Филдинг ва Дениэль Жейкобс устидан қозонилган ғалаба қозонди ва 94 миллион долларга эга бўлди. Бу сумма унинг Forbes талқинига кўра энг кўп маош олувчи спортчилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллашига имкон берди.

Ҳамкорликнинг давом этишига коронавирус пандемияси тўсқинлик қилди. Сергей Ковалёвни (35 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирган) мағлуб этганидан сўнг, Канело бир йилдан ортиқ вақт давомида рингга чиқмади - ўз карьерасини қайта тиклаш истаги уни нафақат DAZN, балки промоутер Оскар Де билан ҳам шартномани бекор қилишга ундади. Альварес ҳаттоки 280 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилган, бироқ суд бу даъвони рад этган.

DAZNни тарк этиш Канелонинг гонорарларига катта таъсир кўрсатмади. Кейинги йили у тўрт марта жанг қилиб, жами 90 миллион долларга яқин даромад олди ва Forbes рейтингига қайтди.


Аммо Альварес учун катта кўп миқдордаги гонорарлар 2022 йил келди. Дмитрий Бивол ва Геннадий Головкин билан жанглар рекорд даражада - 110 миллион доллар келтирди. Биволдан мағлубиятга учраганига қарамай, Альвареснинг гонорарлари ўсишда давом этмоқда - хабарларга кўра, у Жермелл Чарло билан жанг учун 50 миллион доллардан кўпроқ олган. 

Умуман олганда, Альварес фаолияти давомида тахминан 550 миллион доллар ишлаб топган - кўпчилик уни аллақачон Флойд Мейвезер билан солиштирмоқда. Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта кўринади - пуллик трансляциялар (PPV) савдоси кўрсаткичларига назар соламиз. Мисол учун, Мейвезернинг Мэнни Пакьяо билан жанги мексикаликнинг фаолиятидаги энг муваффақиятли учта жангни жамлагандан кўра кўпроқ даромад келтирди – Мейвезер ҳамон энг даромадли боксчи бўлиб турибди.

Флойд бутун фаолияти давомида бир миллиард доллардан кўпроқ даромад олган. Мейвезер Альвареснинг DAZN билан рекордли шартномаси ҳақида гапирди: «Беш йилдан кейин Канело мен Конор Макгрегор билан битта жангда олганимдек кўп пул олади. Менга 28 дақиқа вақт кетди».

Шунга қарамай, Сауль дунёдаги энг кўп маош олувчил фаол боксчи бўлиб қолмоқда. Аммо Канело пул унинг асосий мақсади эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилади: «Мен бу ҳақда бир неча бор гапирганман. Албатта, гонорарлар яхши. Лекин мен одамлар учун, оилам учун жанг қиламан. Биламан, бокс катта таваккалчилик билан боғлиқ, аммо бу ерда пул умуман муҳим эмас».


Канело - муваффақиятли бизнесмен: унинг ресторани бор, ёқилғи қуйиш шохобчаларига эгалик қилади ва кўчмас мулкка сармоя киритади

Канело бойлигининг катта қисмини рингда ишлаб топган. Аммо у боксдан ташқарида ҳам муваффақиятга эришади - тадбиркорлик фаолияти унга ҳар йили миллионлаб доллар олиб келади. Асосий лойиҳалардан бири Canelo Energy ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғидир. Компания ҳозирда боксчининг ватани - Гвадалахарада тўртта ёқилғи қуйиш шохобчасига эга, бироқ Канело бутун Мексика бўйлаб брендни ривожлантиришни ва шохобчалар сонини 100 тага етказишни режалаштирмоқда.

Альварес ресторан бизнесига ҳам қизиқади - у мексика таомлари тайёрланадиган ресторанга ҳам эга. Муассаса 2014 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва Запопан шаҳри аҳолиси орасида машҳур. Канело яқинда El Pastor Del Rika'ни Америка бозорига олиб киришни режалаштираётганини айтди - навбатдаги филиал бу йил Сан-Диегода очилади.

Канелонинг яна бир бизнеси бу спиртли ичимликлар сотиш. Бир неча йиллардан бери у француз коняги - Hennessy билан ҳамкорлик қилиб, компания амбассадори вазифасини бажариб келмоқда. 2022 йилда эса у спиртли коктейллар бренди - VМC ни чиқарди. Текила асосидаги ичимликлар нафақат Мексикада, балки АҚШда ҳам сотилади.

Канело ўзининг кийим-кечак дўконига эга: у футболкалар, қалпоқлар ва ҳатто ўзининг севимли машғулоти бўлган гольф учун аксессуарлар сотади. У кўчмас мулкка ҳам фаол сармоя киритади - Саульнинг сўзларига кўра, инвестициялар йилига 20 миллион долларга яқин даромад келтиради.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг