UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 14:58
Янгиликлар

Гимнастика

Тахмина Икромова Испаниядаги Гран-прида иккита медалга эга чиқди

22-23 март кунлари Испаниянинг Марбелье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при сериясидан ўрин олган турнир бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова якунда икки бор шоҳсупадан жой олди.

Тахмина мусобақанинг яккалик дастуридаги кўпкураш беллашувларида баҳс олиб борди ва 111.650 очко тўплаган ҳолда бронза медалига эга чиқди.

Бу йўналишда украиналик Таисия Онофрийчук (116.100) олтин медални қўлга киритган бўлса, Италия вакиласи София Раффаэли 115.000 балл билан иккинчи бўлди.

Бундан ташқари, 20 ёшли спортчимиз тўп билан машқ дастурида 28.100 очко қўлга киритган ҳолда кумуш медални ўзиники қилди. 16 яшар Таисия Онофрийчук бу дастурда ҳам тенгсиз бўлди (29.050). Украиналик яна бир спортчи Полина Карина эса 27.900 очко билан бронза медалини қўлга киритди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг