UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 дек 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди

Теглар :  Тайсон ФьюриWBC
Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Тайсон Фьюри кейинги фаолияти ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Британиялик боксчи украиналик Александр Усикка қарши кечган реванш жангида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрганди. The Mirror нашринининг хабар беришича, "Циганлар қироли" ҳали бери фаолиятини якунламайди. Бу ҳақда унинг ўзи оиласи ва жамоасига айтан.  

Бир муддат аввал оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну Тайсон Фьюри билан реванш жанги ўтказиш истагида эканини маълум қилганди. У ўтган йилнинг октябрь ойида британияликка ҳакамларнинг айри қарори билан имкониятни бой бериб қўйганди. 

Шунингдек, Энтони Жошуа ҳам ҳамюрти Тайсон Фьюри билан жанг қилмоқчи бўляпти. Бу хабарни унинг промоутери Эдди Хирн ҳам тасдиқлади.

"Тайсон Фьюрида фақат битта жанг ва рақиб қолди - Энтони Жошуа. Бу жангни кўришни ҳамма хоҳлаяпти. Шахсан мен учун ҳам Эй Жей ягона танлов. Жанг учун идеал жой - "Уэмбли" стадиони. Бу жанг жаҳон миқёсидаги катта воқеликка айланади", - деди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг