UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 16:39
Янгиликлар

Теннис

Теннис. Ҳумоюн Султонов Вале-де-Лобо турнири ғолибига айланди. Бу унинг фаолияти давомидаги тўртинчи титули

Португалиянинг Вале-де-Лобо шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақа кеча ўз якунига етди.

Мусобақанинг финал баҳсида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Ҳумоюн Султонов кортга чиқди. Франциялик Жюль Марига қарши кечган баҳс тақдири 2 сетда ҳал бўлди. Унга кўра, 25 ёшли Ҳумоюн учрашувда 6/4, 7/6 (13-11) ҳисобида рақибидан устун келди ва турнир ғолибига айланди.

Маълумот учун, ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этади. Вале-де-Лобо турнири Султоновнинг фаолияти давомидаги яккалик баҳсарида қўлга киритган тўртинчи титули бўлди. Ҳумоюн бунгача Қарши, Прага, Яблонек ва Нисау шаҳарларида ўтказилган "Фьючерс" турнирларида ғалабага эришган.

Маълумот ўрнида, Султонов айни дамда дунё рейтингида 415, Жюль Мари эса 251-ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг