UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 янв 09:14
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимизнинг "Дэвис Кубоги" доирасидаги Босния ва Герцеговинага қарши ўйини яна ўша абгор кортда ўтказилади

Хабар берганимиздек, теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланувчи "Дэвис Кубоги"даги навбатдаги ўйинини Босния ва Герцеговинага қарши ўтказади.

Босния ва Герцеговина билан баҳс I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади.

Ўйинлар 31 январь — 1 февраль кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида ташкил этилади. Илк кунги учрашувлар соат 13:00да, 1 февралдагиси эса 11:00 да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу қарама-қаршиликда ғалаба қозониш орқали яна I Жаҳон гуруҳига қайтиши мумкин.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказишмаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сўнгги учрашувини ўтган йилнинг сентябрида I Жаҳон гуруҳи доирасида Хитой Тайпейига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис Кубоги" рейтингида 287,5 очкога эга бўлган ҳолда 42-ўринни эгаллаб турибди. Босния ва Герцеговина эса рейтингда 30-ўринга жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон теннис федерацияси 2023 йил АҚШга қарши ўйинларни ҳам шу кортда ўтказган ва танқид остига олинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг