UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 окт 08:15
Янгиликлар

Кураш

Термиз мезбонлигидаги катта кураш байрамига оз қолди

15-19 октябрь кунлари дунё кураш жамоатчилигининг диққат эътибори Термиз шаҳрига қаратилади.

Халқаро Кураш ассоциацияси тақвимидан ўрин олган йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаларини Термиз шаҳри ўзида қабул қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун World Series Pro халқаро турнирининг финал босқичи ва Ал Ҳаким Ат-Термизий  халқаро турнирларида сайёрамизнинг энг кучли ва сара полвонлари баҳсларга киришади.

Дастлаб, кураш байрамини World Series Pro халқаро турнири бошлаб беради. Икки йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнирнинг финал босқичига Осиё, Европа, Африка ва Панамерика қитъасидан сараланган 80 нафар курашчилар гиламга чиқади.

Бу йилдан бошлаб мазкур турнирнинг вазн тоифалари 10 тани ташкил этади. IKA рейтинг тизимига кўра ҳар бир вазн тоифасида энг юқори рейтинг балларига эга 8 нафар курашчи финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Рейтинг баллари эса йил давомида ўтказилган қитъавий чемпионатар, халқаро турнирлар ва сўнги жаҳон чемпионатида эришган натижаларига асосан белгиланади.

16-17 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги "Алпомиш" стадионида бўлиб ўтадиган World Series Pro турнирининг умумий соврин жамғармаси 170 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ҳар бир вазн тоифасида 1-ўрин соҳибларига 10 000 АҚШ доллари, 2-ўринни қўлга киритганлар 5 000, 3-ўрин эгалари эса 1000 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади.

Баҳслар эркаклар ўртасида -66, -73, -81, -90, -100 ва +100 кг, аёлларда эса -52, -63, -78, +78 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтади. Кураш байрамининг яна бир нуфузли мусобақаси баҳслари эса 18 октябрь кунига белгиланган.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирининг умумий соврин жамғармаси 130 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Мутлоқ вазн тоифаси ғолиби Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини 20 000 АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, мутлақ вазн 2-ўрин соҳиби 10 000, 3-ўрин соҳиблари 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади. Шунингдек, бошқа вазн тоифалари ғолиблари 5000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиблари 2500, 3-ўрин эгалари 1000 АҚШ доллари мукофотлари билан тақдирланади.

IKAнинг барча миллий федерацияларига мазкур турнирда иштирок этиш ҳуқуқи берилган. Термиз шаҳри мезбонлигидаги кураш байрами доирасида Халқаро Кураш ассоциациясининг Бошқарув қўмитаси йиғилиши, Кураш мураббийлари ва ҳакамлари учун семинар ва имтиҳонлар ташкил этиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг