UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 мар 18:51
Янгиликлар

Кураш

Термизда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Кўпчиликнинг эътибори эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасига қаратилди. Номдор курашчимиз, бир неча карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов бу сафар бронза медали билан кифояланди. У ярим финалда хоразмлик Жамшид Бахтиёровга ютқазиб қўйди. Ушбу вазнда олтин медаль собиқ дзюдочимиз Муҳаммадкарим Ҳуррамовга насиб этди.  

-100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳам дзюдочи ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. куни кеча Тошкент "Катта Дубулға" турнирида иштирок этган Шермуҳаммад Жандриев финалда самарқандлик Асрор Ҳамидовдан устун келди. 


Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-78 кг вазн тоифаси

1. Филура Эргашева (Қашқадарё)

2. Равзахон Адашева (Тошкент шаҳри)

3. Гулина Облоқулова (Навоий)

3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)


-87 кг  вазн тоифаси

1. Покиза Камолиддинова (Тошкент вилояти)

2. Феруза Хўрозова (Самарқанд)

3. Сабина Аббосова (Жиззах)

3. Севара Ҳусенова (Навоий)


+87 кг вазн тоифаси

1. Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)

2. Дурдона Абдужабборова (Тошкент вилояти)

3. Маржона Рўзиева (Бухоро)

3. Хосият Машарипова (Хоразм)


-100 кг  вазн тоифаси

1. Шермуҳаммад Жандриев (Сурхондарё)

2. Асрор Ҳамидов (Самарқанд)

3. Жасурбек Худойназаров (Сурхондарё)

3. Миржалол Нормўминов (Жиззах)


+100 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадкарим Хуррамов (Сурхондарё)

2. Жамшид Бахтиёров (Хоразм)

3. Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё)

3. Нурбек Тўраев (Бухоро)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг