UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 окт 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Техника мўъжизасини кўрганмизу, лекин бунақасини... Санжар Зокировнинг жанги рақиби йўқолиб қолгани сабаб бекор қилинди

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида муай-тай ва ММА бўйича ONE Fight Night 25 турнири ташкил этилди.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров япониялик Хироба Миноуа билан жанг қилиши керак эди. Аммо жанг бошланишига бир соат қолганида ҳам рақиб аренага етиб келмаган ва уни ҳатто топиша олмаган. Ташкилотчилар жангни бекор қилишга мажбур бўлган. Санжар Зокиров эса мусобақани аренадан мухлис сифатида томоша қилишдан ўзга чора топа олмади.

Ҳозирча Миноуанинг нима сабабдан жангга келмагани ва унга ниисбатан қандай жазо қўлланилиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, аслида мазкур жанг 6 сентябрь куни АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида ўтказилган ONE 168 турнирида бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо жанг кечроқ муддатга қолдирилганди.

Маълумот учун, Санжар Зокиров фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Япониялик Миноуа ҳисобида эса 14 ғалаба ва 5 мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг