UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 13:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тим Цзю Брайан Мендосани мағлуб этди ва WBO камарини муваффақиятли ҳимоя қилди

Бугун Австралияда навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Унинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, австралиялик Тим Цзю ва WBC Interim (вақтинчалик) камари соҳиби, америкалик боксчи Брайан Мендоса ўртасида кечди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда Тим Цзю ҳакамларнинг якдил қарори билан (116-111, 116-112, 117-111) Брайан Мендосани мағлубиятга учратди. Бу ғалабаси орқали Тим Цзю ўзининг WBO чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

28 ёшли Цзю аввалги жангини июнь ойида ўтказиб, мексикалик Карлос Окампони биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этганди. Унинг ҳисобида 24 та ғалаба (17 таси нокаут) мавжуд.

29 ёшли Мендоса эса сўнгги жангини апрель ойида Себастян Фундорага қарши ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонган эди. Унинг ҳисобида 22 ғалаба (16 та нокаут) ва учта мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг