UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июл 08:02
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Ҳали шартномам янгиланмади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бўлажак "CAFA Nations Cup-2025" мусобақаси ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлайманки, CAFA - яхши турнир бўлади. Икки йил аввал ҳам юртимизда ўтказилган эди. Бу сафар эса Ўмон ва Малайзия терма жамоалари мусобақага қўшилишди. Тайёргарлик учун яхши имконият бўлади. Янги футболчиларни синаб олиш имкониятимиз бўлади. Мусобақа зич тақвимга эга ва ФИФА кунларидан олдинроқ бошланади. Легионерлар биринчи учрашувга етиб келиши бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Тайёргарлик кўриш учун ҳали вақтимиз бор. Ҳозир ўйинларни кузатиб боряпман, ким қандай ўйнамоқда ва кимни терма жамоага чақириш мумкин. Асосийси футболчиларимиз жароҳатларсиз бўлиши" - дея фикр билдирди Тимур Кападзе бўлажак мусобақа ҳақида.

- Янги футболчиларни синаб кўриш учун яхши имконият бўлади дедингиз. МТЖ қишда Дохада ўтказган йиғини каби CAFA мусобақасига фақатгина Суперлигада тўп тепаётган футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Ўзини кўрсатган футболчилар албатта жалб этилади. Мусобақа яқинлашиб қолган вақтда барчаси аниқ бўлиб қолади. Бунга қадар терма жамоага жалб этилмаган футболчиларни чақиришимиз мумкин бўлади. Янги футболчиларни синаб кўриш, улар терма жамоада қандай ўйин намойиш этишини билиб оламиз.

- Қатарга қарши ўйиндан сўнг шартномам ноябрь ойига қадар мўлжалланган деган эдингиз. Янги шартнома ҳақида ЎФА билан музокара олиб бормадингизми? Балки шартномани узайтириб бўлгандирсиз?

- Йўқ, ҳали шартномам янгиланмади. Менимча, бутун штабнинг шартномаси ноябрга қадар амал қилади. Ҳали вақтимиз бор, шошилмаяпмиз. Бу чуқур деталларга бой масала бўлгани сабабли, улар ҳам шошилмаяпти. 

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг