UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 сен 19:03
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Пенальтилар сериясига тайёрмиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасининг финалида Эрон билан куч синашади.

Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда терма жамоамиз устози Тимур Кападзе фикрларини билдирди. Унга Жамшид Искандеров ҳамроҳлик қилди. 

"Эртага финал. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Гуруҳ босқичи қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Худога шукур финалдамиз. Финалда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Кападзе. 


"Кайфият яхши. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Жамшид Искандеров. 

- Эронни қанчалик ўрганиб чиқдинглар? Уларда ҳам жароҳат олганлар футболчилар бор. Бу эртага қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз? 

- Эронни яхши биламиз, яхши жамоа. Уларда ҳам камчиликлар бор. Насиб бўлса ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Нафақат Эрон балки барча жамоаларда жароҳатлар бўлди. 

- Эртага пенальтилар серияси бўлса жамоа бунга тайёр бўладими? 

- Пенальтилар сериясига ҳар тарафлама тайёргарлик кўриш керак. Агар вазият шундай бўлса унга тайёр бўламиз. 

- Шомуродов охирги ўйинларда гол ура олмаяпти. Сергеев эса иккита ўйинда захирадан тушиб иккита гол урди. Балки эртага Сергеев асосий таркиб тушар? 

- Элдор таркибимизга кечроқ келди. Албатта Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман. Футбол 90 дақиқа давом этади. Шундай экан иккала таймда ҳам яхши ҳужумчи ўйнаши керак. 

- Ўзбекистоннинг ўйинларига кутилганидан кам мухлис келмоқда. Эртага стадионга кўпроқ мухлис келишига ишонасизми? 

- Менимча, стадион шаҳардан узоқ бўлгани учун камроқ мухлис келди. Эрон билан ўйинда стадион тўла бўлса керак. Футболчилар шуни кутмоқда ва бизга мухлислар далдаси керак. Ҳар ҳолда эртага финал.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг