UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 10:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тихуанада шов-шув! Хайме Мунгиани ҳамюртлари кўз ўнгида нокаутга учратишди

Франциялик унчалик таниқли бўлмаган профессионал боксчи Бруно Сурас (26-0-2, 5 КО) сенсацион ғалаба муаллифига айланди.

У Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида биринчи ўрта вазн тоифасида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгиа (44-2, 35 КО)ни олтинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Бу 28 ёшли Мунгианинг 2024 йил ҳисобидан ўтказган тўртинчи жанги эди. 

Хайме ўз ҳамюртлари кўз ўнгида ўтган жангнинг иккинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. Лекин Бруно ўзини йўқотиб қўймади, таслим бўлмади. Олтинчи раундда ўнг қўлда берган кучли ва аниқ зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. Кучли зарбани ўтказиб юборган Мунгиа жангни давом эттира олмади. 

Шу тариқа, Мунгиа фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хайме илк бор нокаут билан ютқазди. Ҳисобидаги ғалабалари сони 44 талигича қолди. Сурас эса проф рингдаги 26-ғалабасини тантана қилди. Иккита жангда дуранг қайд этган, ҳали мағлубиятга учрамаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг