UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июн 08:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия ва Оливейранинг илк face to face маросими дўстона руҳда ўтди + ФОТО

Бизнинг вақт билан 29 июнь куни тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC`нинг навбатдаги рақамланган турнири бўлиб ўтади.

UFC 317 турнири иштирокчилари жанг олдидан илк face to face маросимини ўтказиб олишди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазнда Ислам Махачевдан вакант қолган UFC чемпионлик камари учун ўтказилади. Унда ушбу камарнинг собиқ соҳиби, бразилиялик Чарльз Оливейра асли келиб чиқиши грузиялик, ҳозирда Испания шарафини ҳимоя қилаётган Илия Топурияга қарши октагонга чиқади. 

Жангчиларнинг нигоҳлар тўқнашуви ўта самимий, дўстона руҳда, эҳтиросларга берилмаган ҳолатда ўтди. Ҳозирда мағлубият нималигини билмай келаётган Топурия ҳисобида 16 та ғалаба бор. Оливейра эса 35 ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида ўтган UFC 308 турнирида Илия Топурия ярименгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор муваффақиятли ҳимоя қилганди. Ўшанда у америкалик Макс Холлоуэйни учинчи раундда нокаутга учратган эди. Чарльз Оливейра эса UFC 309 турнири доирасида америкалик Майкл Чендлерни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг