UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 окт 07:37
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

"Тошкент-2025" ўйинларида допинг назорати қай тартибда олиб борилади?

Маълумки, келгуси йил Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Айни кунларда мамлакатимизда илк бор ташкил этиладиган “кичик олимпиада” мусобақаларини ҳар жиҳатдан юқори даражада ўтказиш, ташкилий ишларни халқаро талаблар асосида уюштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Бу борадаги ишларда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Куни кеча Миллий антидопинг агентлиги директори А.Содиқов ва масъул мутахассислар Осиё олимпия кенгаши ташкилий қўмитаси вакиллари билан допинг назорати бўйича мулоқот ўтказди.  

Онлайн тарзда ўтган мулоқот давомида "Тошкент-2025" ўйинларида қатнашадиган спортчилардан допинг синамалар олиш жараёни қай тартибда амалга оширилиши, натижаларни эълон қилиш тартиби ва бошқа қатор масалалар хусусида фикр юритилди.  

Шунингдек, пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси”да янги барпо этилаётган иншоотлар ва спорт майдонларида допинг назоратини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Ўз навбатида мутасаддилар томонидан олдинда қилиниши керак бўлган ишлар бўйича тавсиялар берилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг