UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 сен 16:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари қайта муҳокама қилинди

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш аллақачон долзарб масалалардан бирига айланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу муҳим мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, шунингдек, федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этишди.

Учрашувни Ойбек Омилович олиб борар экан, Ўйинларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш қанчалик муҳимлиги ҳақида тўхталди. Шунингдек, ёшлар Осиё ўйинлари 2025 йилнинг сентябрь, ёшлар Пара Осиё ўйинлари эса октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётгани, унинг дастурига кирувчи тахминан 90 фоиз спорт тури аниқ бўлиб улгургани ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш давомида федерациялар билан ҳар бир спорт турларидаги беллашувлар қайси объектда неча кун давомида ўтказилиши, қанча дастурларда медаллар ўйналиши борасида фикр алмашилди. Ўз навбатида, Азизжон Якубжанович барча спорт туридаги беллашувлар учун зарур инвентарлар рўйхатини шакллантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Якунда федерацияларга Ўйинларни ўтказиш бўйича ташкил этилган дирекция билан ишловчи масъулларни бириктириш, спорт дастурларини кўриб чиқиш, халқаро ва Осиё федерациялари томонидан ажратиладиган ҳакамлар ва техник делегатлар бўйича маълумот шакллантириш, баҳсларни ўтказиш учун зарур инвентарлар рўйхатини кўриб чиқиш борасида кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг