UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 11:13
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент каратэ WKF бўйича Осиё чемпионатига мезбоник қилади

16-20 декабрь кунлари Тошкентда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Айни пайтда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар пойтахтимиздаги дзюдо марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. 

Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси Рашид Талипов тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш учун ушбу базага ташриф буюришди.

Мутасаддилар барча мураббий ва спортчилар билан учрашиб, уларнинг аҳволи, кайфияти, тайёргарлик жараёни ҳақида яқиндан суҳбатлашишди. Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда спортчиларимизга омад тилаб, бўлажак баҳсларда ҳар бир ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишларини сўрашди.

Айни пайтда 50 нафардан ортиқ спортчи, 8 нафар кумитэ ва 2 нафар ката мураббийлари ушбу йиғинда жам бўлишган. Машғулотлар 2 декабрда бошланган бўлиб, 15 декабрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг