UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 фев 08:04
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барчани алдаганмиди? Осиё ўйинлари ва Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларига ҳалигача пул мукофотлари берилмагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Шу йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2023 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ёзги Осиё ўйинлари ва Пара Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилган эди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Санжар Обидов, шунингдек, Маҳалла уюшмаси раиси Фурқат Маҳмудхўжаев иштирок этган ушбу тақдирлаш маросимида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 36 млн сўм, кумуш медаль эгаларига 18 млн ҳамда бронза медалини қўлга киритган спортчиларга 9 млн сўм пул мукофоти топширилгани айтилган эди.

Бироқ, Eltuz нашрининг хабар беришича, спортчиларга ҳалигача пул мукофотлари берилмаган:

"Жорий йилнинг 23 январида Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган спортчилар муносиб тақдирландилар, дея айтилди. Аммо протоколга қўл қўйдириб, телевизор беришдию, орадан бир ой ўтган бўлса-да, мукофот пулидан дарак йўқ. Бошқа вилоятлар 1-ўринга 99 миллион, 2-ўринга 66 миллион, 3-ўринга 33 миллиондан мул мукофоти олишган бир пайтда Тошкент шаҳри бюджети энг катта бўлишига қарамай, пул мукофотларимизни ололганимиз йўқ. 

Аслида эса Тошкент шаҳри бўйича 1-ўрин учун 36 миллион, 2-ўрин учун 18 миллион, 3-ўрин учун эса 9 миллион сўм пул мукофоти ажратилган эди. Бу кетишда Тошкент номидан чиқадиган спортчилар вилоят номидан чиқади! Чунки уларга ўз вақтида ва Президент белгилаган миқдорда мукофотлар берилади.

Параосиё ўйинлари сентябрь ойида бўлган ва вилоятлар мусобақадан кейин узоғи билан Янги йилда тақдирланди. Аммо нима учун мусобақадан ярим йил ўтган бўлса-да, Тошкент шаҳри ҳали-ҳануз тақдирланмаяпти?”.

Эслатиб ўтамиз, XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларида Тошкент шаҳридан 115 нафар спортчи қатнашган. Ўзбекистон делегацияси аъзолари Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медални жамлаб, умумжаҳон ҳисобида 45 та давлат орасидан фахрли 5-ўринни қўлга киритишган эди.

IV Параосиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза, жами 79 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясининг Параосиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган. Ўзбекистон делегациясининг тошкентлик аъзолари 12 та олтин, 4 та кумуш, 19 та бронза соҳибига айланиб, умумий ҳисобда 35 та медални қўлган киритишган", дейилади Eltuz хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг