UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 07:59
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент тумани бешинча бор каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнирига мезбонлик қилди

Теглар :  Каратэ WKFKeles Open
15-16 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича "Keles Open" бешинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон каратэ WKF ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент тумани бўлими, Тошкент тумани спорт мактаби каби қатор ташкилотлар "Keles Karate" спорт клуби билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ- 356 сонли "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаш орқали терма жамоаларга муносиб номзодларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган 700 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган бешинчи анъанавий турнирни "Keles Karate" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсупов, мусобақа бош котиби Хуршид Шодибеков, бош ҳакам Зокир Ҳайитматовлар бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижалирга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти каратэчилари қўлга киритди. Иккинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўринлар Сирдарё ва хоразмликларга насиб этди.

Мусобақада барча вазн тоифаларига кўра ғолиб ва совриндор бўлган диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг