UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июн 12:57
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент тумани каратэ бўйича "Keles Open" турнирига мезбонлик қилади

Теглар :  КаратэКелес
10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича "Keles Оpen" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтади.

10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, вилоят каратэ федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида спортнинг каратэ WKF тури бўйича "Keles Open" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур халқаро турнирда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган энг сара каратэ усталари ғолиблик учун баҳсларда иштирок этади.

Тошкент тумани "Келес-Каратэ" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсуповнинг бизга берган маълумотига кўра, айни пайтда эса халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш учун тайёгарлик ишлари олиб борилмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг